Ўзбек куч тизимлари йирик миқдордаги контрабанда гашишини топдилар
Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Қирғизистондан катта партиядаги наркотиклар контрабандасининг олдини олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
МХХ ходимлари Фарғона вилоятининг шу номли туманида харидорга гаёҳванд моддаларни сотиш пайтида Қораянтоқ қишлоғида яшовчи Муротали Абдужабборов қўлга олдилар.
“Тезкор ходимлар М.Абдужабборовга тегишли “Тико” автомобилини текширишда олдинги ўриндиқ остидан қора мумга ўхшаш ўзига хос ҳидга эга модда ўрамини топдилар ва шоҳидлар иштирокида олиб қўйдилар”, - дея таъкидланади хабарда.
Терговгача тадбирлар давомида маълум бўлишича, Абдужабборов бу моддани Қирғизистон фуқароси Эломон исмли шахсдан олгани, бу шахс моддани Фарғона тумани ҳудудига давлат чегарасининг бориш қийин бўлган жойлари орқали олиб киргани маълум бўлди.
Текширув натижаси ўрамда умумий вазни 4,9 кг гашиш моддаси борлигини кўрсатди. МХХнинг тергов бўлими М.Абдужабборовга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатди.