Ўзбек куч тизимлари йирик миқдордаги олтин контрабандасига чек қўйдилар

Дата: 09:25, 17-05-2016.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзбекистонга олиб киришга уринилган йирик миқдордаги олтин контрабандасига чек қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “Самарқандда истиқомат қилувчи уч аёл – 44 ёшли Зарифа Хайдарова, 55 ёшли Мамлакат Холбекова ва 39 ёшли Фируза Зокирова Самарқанд – Москва авиарейси багажида 5 кгдан ортиқ олтинни олиб киришга уриндилар”, - деб таъкидлади куч тизимларидаги манба.

 Аёллар заргарлик буюмлари контрабандаси ва олди-сотдиси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ аъзолари бўлишган. Улар олтинни Россия орқали Ҳиндистонга олиб чиқмоқчи бўлганлар.

Олтинлар жомадонлар тутқичлари, кийим кечаклар тугмалари ва бошқа аксессуарларга яширилган бўлган. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу факт юзасидан жиноят иши очдилар, тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: