Ўзбек курашчилари Чимкентдаги турнирда 11 совринни қўлга киритдилар

Дата: 22:33, 14-03-2016.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси аъзолари Чимкентда (Қозоғистон) бўлиб ўтган халқаро турнирда 11 совринни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Спорт курашлари уюшмасидан маълум қилишларича, олий тоифадаги совринларни Жасур Ортиқбоев (50 кг), Илҳом Баҳромов (55 кг), Жавоҳир Мираҳмедов (60 кг) ва Далер Раҳматов (120 кг) олдилар.

Лочин Жўраев (55 кг), Абубакр Алимов (74 кг) ва Жалгас Бердимурадовлар (84 кг) кумуш совринларни қўлга киритдилар.

Шоҳсупанинг учинчи поғонасига Муҳаммадқодир Юсупов (60 кг), Салоҳиддин Холматов (66 кг), Жаҳонгир Мамумаров (74 кг) ва Музаффар Комилжонов (84 кг) кўтарилишди.

Ушбу турнир ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичи бўлди. Мусобақа Филиппинда 31 майдан 5 июнгача бўли ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: