Ўзбек курашчилари Дохадаги Осиё чемпионатида биринчи олтин медални қўлга киритдилар

Дата: 11:00, 11-05-2015.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбек курашчилари Қатарда бўлиб ўтаётган кураш бўйича Осиё чемпионатида биринчи олтин медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциациясидан хабар беришларича, мукофотлар эркин кураш усулби курашчилари томонидан олинган бўлиб, Бекзод Абдураҳмонов (70 кг) олтин медални, Рашид Қурбонов (74 кг) эса бронза медални қўлга киритди.

Бундан олдинроқ, Руслан Плиев (65 кг) ва Умиджон Исмоновлар (86 кг) бронза медалларни олган эдилар. Натижада, эркин курашчилар қитъа биринчилигида жами тўрт медални қўлга киритдилар.

Навбатдаги яхши натижалар 53, 55, 60, 63 ва 69 кг вазн тоифасидаги аёлар мусобақаларида олиниши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: