Ўзбек курашчилари Канададаги халқаро турнир совриндорлари бўлишди

Дата: 14:10, 10-07-2014.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Канаданинг Гуэлф шаҳрида катталар ўртасида спорт кураши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Турнир якунларига кўра Ўзбекистон жамоасининг эркин услубда курашувчи икки вакили – Эркин Тожиметов ва Музаффар Абдураҳмоновлар ўз вазн тоифаларида бронза медалларни қўлга киритдилар. Тожиметов 61 кг вазн тоифасида учинчи бўлди, Абдураҳмонов эса 74 кггача вазн тоифасида ушбу натижани такрорлади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: