Ўзбек курашчилари Красноярскдаги турнирда 5 медални қўлга киритдилар

Дата: 16:47, 26-10-2015.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек курашчилари Красноярскдаги турнирда 5 медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Спорт курашлари уюшмасига асосланган ҳолда.

“25 октябрда Красноярск шаҳрида уч карра Олимпиада ўйинлари ғолиби Бувайсар Сайтиев соврини учун кураш бўйича XI халқаро турнир ўтказилди. Унинг иккинчи кунида ўзбекистон вакиллари битта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалига сазовор бўлдилар”, - дейилади уюшма хабарида.

 Терма жамоа ҳисобига олтин медалларни Рустам Жўраев (-46 кг) келтиргани, Ғуломжон Абдуллаев (-50 кг) кумуш, Шерзод Шамсутдинов (-46 кг) ҳамда Ҳусанбой Раҳимовлар (-100 кг) бронза медали соҳиби бўлганлари таъкидланмоқда. Бундан олдинроқ Ҳасанбой Раҳимов (-120 кг) ҳам “олтин” совринни қўлга киритгани хабар қилинган эди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон термаси UWW шафелигида ўтказилган Красноярск турнирида жами 5 медални қўлга киритди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: