Ўзбек курашчилари Латвиядаги халқаро турнирда олти медални қўлга киритишди
Тошкент. 27 март. ЎзТАГ –Латвия пойтахти Ригада грек-рим кураши бўйича ёшлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбек спортчилари турнирда олти медални қўлга киритишди, улардан иккитаси олтин, биттаси кумуш ва учтаси бронза медаллардир. Эркин курашчилар орасида шоҳсупанинг юқори поғонасига Ҳожиакбар Ўткиров (50 кг) кўтарилди, Маҳмуджон Шавкатов (55 кг) кумуш медаль олди, Сирожиддин Ҳасанов (60 кг) эса бронза эгаси бўлди. Грек-рим усулида курашчилар орасида Ислом Баҳромов (50 кг) ҳисобида олтин медаль, Ойбек Бафоев (74 кг) ва Муҳаммадали Шамсиддиновлар (84 кг) эса бронза бор”, - деб қайд этди Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизматидаги манба.
“Мусобақалар натижаларини жамоамиз учун ижобий деб баҳолаш мумкин. Мураббийлар йигитларнинг чиқишларидан рози. Энди уларни апрелда Бокуда бўлиб ўтадиган мусобақа кутмоқда. Ушбу турнирда дунёдан энг кучли спортчилар йиғилиши кутилмоқда”, - деб қайд этди эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мурабийи Олим Ҳикматов.