Ўзбек курашчилари Мўғулистонда Олимпиа ўйинларига уч лицензияни қўлга киритдилар
Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ - Ўзбек курашчилари Мўғулистонда бўлиб ўтган саралаш турнирида Олимпиа ўйинларига уч лицензияни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, эркин кураш бўйича ўзбек жамоасининг аъзоси Магомед Ибрагимов 97 кг вазн тоифасида иккинчи ўринни олди. Ушбу тоифада биринчиликни финалда ўзбек курашчисини енгган арманистонлик Георгий Кетоев қўлга киритди.
“Бошланғич икки курашни енгиб, яримфинал ва “боронза” учун беллашувда омади чопмаган Умиджон Исманов ҳам лицензия олишга яқин эди. Шундай қилиб, Ўзбекистон термаси турнирда уч лицензияни қўлга киритди. 22 апрелда тўртйилликнинг асосий ўйинларига йўлланмани Елмурат Тасмурадов (59 кг) ва Мўминжон Абдуллаевлар (130 кг) олдилар”, - дейилади Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитаси хабарида.