Ўзбек курашчилари Қозоғистонда тўрт медални қўлга киритдилар

Дата: 17:52, 14-09-2016.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон курашчилари Қозоғистонда юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар орасида бўлиб ўтган турнирда тўрт медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Спорт курашлари уюшмаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон жамоаси битта олтин, икки кумуш ва битта бронза медалларни қўлга киритди.

46 кглик вазн тоифасида биринчи ўринни Ергали Айхимбоев олди. Ушбу тоифада Зайниддин Ноширов учинчи бўлди. Элдор Каримов (46 кг) ва Билол Ваҳобов (69 кг) шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилишди.

2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар орасида юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир Казалинск шаҳрида (Қозоғистон) бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: