Ўзбек курашчилари Қозоғистондаги турнир совриндорлари бўлишди

Дата: 16:18, 29-07-2014.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дилшод Мансуров ва Ихтиёр Наврўзовлар Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида ўтказилган халқаро турнирнинг совриндорлари бўлишди. Мусобақа 26-27 июл кунлари бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий Олимпия қўмитасидан хабар қилишларича, икки карра жаҳон чемпиони Дилшод Мансуров 57 кггача бўлган вазн тоифасида қозоғистонлик Сане Артасга финалда ютқазиб, кумуш медални олди.

Ихтиёр Наврўзов эса 65 кггача бўлган вазн тоифасида қатнашиб, мусобақанинг бронза медали соҳиби бўлди.

Халқаро турнирда Осиё, Европа ва Африка қитъаларига мансуб 10 мамлакатдан келган курашчилар қатнашдилар.

Мусобақалар 57 кг, 61 кг, 65 кг, 74 кг, 86 кг, 97 кг, 125 кг вазн тоифаларида бўлиб ўтди. Турнирнинг соврин жамғармаси эса $100 мингга тенг бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: