Ўзбек курашчилари Подольскда 6 медални қўлга киритдилар

Дата: 10:45, 12-02-2015.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ - Ўзбек курашчилари грек-рим кураши бўйича Подольскда (Россия) бўлиб ўтган VII халқаро турирда 6 медални қўлга киритдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига асосланган ҳолда.

Подольскдаги “Октябрь” Маданият саройининг спорт залида ўзбекистонлик курашчилар битта кумуш ва бешта бронза медалларни олишга муваффақ бўлдилар.

“Кумуш” медални жамоага Нурбек Ҳошимбеков (75 кг) олиб келди. Бронза медаллар эса Элмурот Тасмуродов (66 кг), Данила Морозов (71 кг), Жонибек Отабеков (80 кг), Дилшод Ҳакимов (98 кг), Мўмин Абдуллаев (130 кг) томонидан қўлга киритилди. 

Турнирда Россия, Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Украина, Қирғизистонлик 200 ошиқ спортчилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: