Ўзбек курашчилари Подольскдаги халқаро турнирнинг “олтин” ва “кумуш” медалларини қўлга киритдилар
Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон термаси Подольскдаги (Россия) халқаро турнирнинг 2 совринини қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Европа чемпиони А.Ивлев совринига ўтказилган турнирда Ўзбекистон термаси ҳисобидан 8 спортчи иштирок этди. Бундан ташқари, унда Россия, Беларусь ва Қозоғистон курашчилари қатнашдилар.
Турнирда 59 кг вазн тоифасида қатнашган Феруз Тўхтаев рақибларини енгиб олтин медални қўлга киритди. “Кумуш” мелдални Жонибек Отабеков (80 кг) қўлга киритди. У ҳам Будапештдаги жаҳон чемпионатининг совриндоридир.
Эндиликда эркин ва юнон-рум кураши вакиллари Туркияга йўл оладилар. Истамбулда бўлиб ўтадиган турнирда юнон-рум кураши вакиллари 3-5 мартда, эркин курашчилар 10-12 мартда майдонга тушадилар.