Ўзбек курашчилари Россиядаги халқаро турнирда уч “бронза”ни қўлга киритдилар
Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон термаси курашчилари Владимирда (Россия) бўлиб ўтган “Владимирская осень” ёшлар халқаро турнирида уч “бронза”ни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Турнирнинг биринчи кунида Жалгас Бердимуратов 74 кг вазн тоифасида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Иккинчи кун эса Илҳом Баҳромов ва (55 кггача) ва Эрмат Шерматов учун (84 кггача) муваффақиятли бўлди”, - деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.
Халқаро тоифадаги спорт устаси Эдуард Никифоров хотирасига бағишланган мусобақаларда 15 мамлакатга мансуб 1997-1999 йилларда туғилган 300 атрофида спортчилар иштироқ этдилар.