Ўзбек курашчилари Тюмендаги турнирда қатнашадилар

Дата: 17:33, 15-01-2016.

Тошкент. 15 январ.ЎзТАГ – 2016 йилнинг 16-17 январида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон термаси Иван Поддубний хотирасига бағишланган халқаро турнирда иштирок этади. Ушбу мусобақа Тюменда (Россия) бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Спорт курашлари уюшмасидан хабар қилишларича, терма жамоа таркибига Елмурат Тасмурадов (59 кг), Данила Морозов (66 кг), Нурбек Холмуҳамматов (71 кг), Дилшод Турдиев (75 кг), Жонибек Отабеков (80 кг), Рустам Ассакалов (85 кг), Сухроб Фаттоев (98 кг), Жаҳонгир Турдиев (98 кг), Мўминжон Абдуллаевлар (130 кг) кирдилар.

Тренерлик штабида эса Рустам Қудратов, Қахрамон Ибрагимовлар бор. Турнирнинг ҳакамлари орасида эса Ғайрат Абдуллаев хизмат қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: