Ўзбек курашчиси Доғистондаги турнирнинг бронза совриндори бўлди

Дата: 10:36, 05-07-2016.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Эркин кураш бўйича Ўзбекистон олимпиа термаси възоси Магомед Ибрагимов Доғистондаги турнирнинг бронза совриндори бўлди, деб хабар қилинади Спорт курашлари уюшмаси сайтида.

“Эркин кураш бўйича Ўзбекистон олимпиа термаси аъзоси Магомед Ибрагимов (97 кггача вазн тоифасида) беш карра жаҳон чемпиони ли Алиев хотирасига бағишлаб ўтказилган анъанавий XLVII халқаро турнирнинг бронза совриндори бўлди. Ушбу турнир Каспийскда (Доғистон, Россия) бўлиб ўтди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ўзбек спортчиси учинчи ўринни Георгиц Дзукаев (Россия) билан бўлишиб олди. Биринчи ва иккинчи ўринларни Россия вакиллари Расул Магомедов ва Аҳмед Батаевлар эгаллашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: