Ўзбек курашчиси кадетлар ўртасида Осиё чемпиони бўлди

Дата: 16:28, 25-07-2017.

Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – Ўзбек курашчиси Умиджон Жалолов Бангкокда кадетлар ўртасида Осиё чемпиони бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистонлик ёш курашчи 42 кглик вазн тоифасида барча рақибларини бирма-бир енгди, финал баҳсида эса Япония спортчиси Рюжи Юрадан устун келди.

Шунингдек, 50 кг вазн тоифасида Жамшидбек Маъруфов турнирнинг бронза совриндори бўлди. Қизлар ўртасидаги биринчиликда Гулноза Жумабоева 46 кг вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: