Ўзбек курашчиси Польшада “кумуш”совринни қўлга киритди

Дата: 17:37, 20-06-2016.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Эркин кураш бўйича Ўзбекистон термаси аъзоси Ихтиёр Наврўзов Вацлав Циолковски хотирасига бағишлаб Спале шаҳрида (Польша) ўтказилган халқаро турнирнинг  “кумуш”совринини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Спорт курашлари уюшмасидан хабар қилишларича, бу сафар ўзбек спортчиси ўз вазн тоифаси 65 кг бўлишига қарамасдан 70 кг вазн тоифасида иштирок этди. Ушбу тоифада биринчи ўрин Магомед-Мурад Гажиевга (Польша) насиб қилди, учинчи ўринни эса Азамат Омуржанов (Қозоғистон) ва Жеймс Гринлар (АҚШ) олишди.

Мусобақалар Бразилиядаги Олимпиа мусобақаларига тайёрланиш босқичи бўлди.

 Маълумот ўрнида, жорий йилда анъанавий Вацлав Циолковски хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнир 25 маротаба бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: