Ўзбек курашчиси Россиядаги халқаро турнирда “бронза”ни олди
Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакили Роман Дмитриев хотирасига бағишлаб Якутскда ўтказилган эркин кураш бўйича IV халқаро турнирда “бронза” медални олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Навоий шаҳрида яшовчи ёшлар ўртасида амалдаги Ўзбекистон чемпиони Баҳодир Аслонов 96 кггача вазнда мусобақаларнинг бронза совриндори бўлди. Ундан фақат Юрий Власко (Красноярск) ва Никита Валеевлар (Якутия) ўзиб кетдилар холос. Қозоғистон вакили Нурмуҳамед Селбаев ҳам ўзбек спортчиси билан “бронза”ни бўлишди”, - деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.
Турнирда жами Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Греция, Тунис, Озарбайжон, Хитой, Молдова, Болгария ва Ўзбекистондан 18-20 ёшдаги 150 курашчилар қатнашдилар.