Ўзбек курашчиси Тюмендаги турнирда кумуш медални қўлга киритди

Дата: 17:57, 18-01-2016.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси аъзоси Елмурат Тасмурадов Тюмендаги (Россия) юнон-рум кураши бўйича халқаро турнирнинг 59 кггача вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Спорт курашлари уюшмасидан маълум қилишларича, медални қўлга киритиш жараёнида ўзбек курашчиси россиялик Олимпиада-2012 совриндори Мингиян Семенов ва 2013 йилги жаҳон чемпионати совриндори Иван Куйлаковларни енгди

Финалда Е.Тасмурадов амалдаги Россия чемпиони Ибрагим Лабазановдан енгилди.

Жорий йилда Иван Поддубний хотирасига бағишланган юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир 16-17 январда бўлиб ўтди. Унда Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Беларус ва Исроил давлатларидан келган курашчилар иштирок этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: