Ўзбек кузатувчилари Россия президенти сайловларида қатнашади
Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Ўзбек кузатувчилари Россия президенти сайловларида қатнашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация 2018 йил 18 март куни Россия президенти сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этади”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Маълум қилинишича, ўзбек делегацияси таркибига Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатасининг депутатлари, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари киради.
Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов делегациянинг бошқа аъзолари билан бирга МДҲ ва ШҲТ кузатувчилари миссиялари таркибида сайловда иштирок этади.
Сурат манбаи: http://www.aif.ru/politics/world/rossiya_ne_pustit_nablyudateley_pase_na_vybory_v_gosdumu_naryshkin


