Ўзбек LTE-оператори Жиззахда ўз тармоғини ишга туширади

Дата: 17:38, 11-02-2016.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги “Super iMax” МЧЖ LTE-оператори (EVO савдо белгиси) Жиззах вилоятининг маъмурий маркази бўлган Жиззах шаҳрида ўз тармоғини ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниянинг бунга доир хабарида айтилишича, LTE-тармоғи яқин орада ишга туширилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, EVO бундан олдин Тошкентдан ташқари Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Андижон ва Қўқон шаҳарларида ишлар эди.

“Super iMax” компанияси 2007 йилда Sumitomo Corporation ва KT (Korea Telecom) иштирокида ташкил этилган. Кореялик сармоядоларнинг шу пайтгача киритган инвестициялари умумий миқдори $31 млнга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: