Ўзбек маҳалла институти АҚШда тақдим қилинди

Дата: 09:56, 14-06-2014.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – Вашингтонда навбатдаги “Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари – фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашнинг муҳим механизми” мавзусидаги анъанавий халқаро илмий-амалий “доира суҳбати” бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзбекистоннниг фуқаролик жамиятини шакллантириш институти маҳалла институти мисолида кўриб чиқилди, дея хабар беради “Правда Востока” газетаси.
Унда АҚШ Давлат департаменти, Жорж Вашингтон Университети, Карнеги Фонди, Жаҳон банки, Фанни ривожлантириш бўйича америка ассоциацияси, америкалик журналистлар қатнашдилар.
Тадбир Ўзбекистон ТИВ, “Маҳалла” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси томонидан Жорж Вашингтон Университети билан биргаликда ташкил қилинган.
Доира суҳбати иштирокчилари асрлар давомида ўзбек халқининг анъана ва қадриятларини ўзида жамлаган маҳалла институти билан яқиндан таништирилдилар. Қайд этиш зарурки, мустақиллик йилларида унинг аҳамияти ва фаолият кўлами янада ошди. Айниқса маҳалла институтини янада ривожлантириш, унинг фаолият кўламини кенгайтириш юзасидан мамлакат раҳбарияти томонидан қилинаётган ишлар салмоқли натижа бераётганлиги қайд қилинди.
Тадбир қатнашчилари маҳалла институтининг миллий ҳамжиҳатлик, ижтимоий ва маиший масалаларни ҳал қилишдаги ролини ҳам алоҳида таъкидладилар, деб ёзади газета.

Янгилик билан ўртоқлашиш: