Ўзбек махсус хизматлари 50 кг героинни Қозоғистон орқали РФга олиб кетаётган наркокурьерларни қўлга олдилар

Дата: 15:35, 10-06-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари (МХХ) 50 кг героинни Қозоғистон орқали РФга олиб кетаётган наркокурьерларни қўлга олдилар, деб хабар беради МХХ матбуот хизмати.

“Тошкент вилоятидаги автомобил сақлаш жойларидан биридаги Тожикистондан транзит орқали Қозоғистон орқали Россиянинг Уфа шаҳрига кетаётган Mercedes автомобилини кўздан кечиришда юк машинаси бензин сақлаш бакидаги яширин жойдан героин солинган 50 қадоқ пакет топилди. Уларнинг умумий оғрлиги 50 кг бўлиб чиқди”, - деб аниқлаштиради матбуот хизмати.

МХХ экспертлари фикрига кўра, агар юк ўз манзилига етиб борганида ундан деярли 500 минг доза наркотик тайёрлаш мумкин бўлар эди.

Ўзбекистон махсус хизматларининг оператив маълумотларига кўра, юк эгаси Тожикистон фуқароси бўлиб, у юкни олиб бориб бериш учун тахминан $70 минг ҳақ олган бўлиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: