Ўзбек махсус хизматлари ГДУ ўқитувчисини таъмагирлик учун қўлга олишди

Дата: 15:44, 31-07-2017.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича оператив ходимлари абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан Гулистон давлат университетига (ГДУ) киритиш эвазига пул ундириш билан боғлиқ икки ҳолатни фош этдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тзими хабарига асосланган ҳолда.

“Университетнинг спорт ва жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчиси Насибулла Садиев $3 минг олаётган пайтида қўлга олинди. У бу пулни абитуриентнинг ота-онасидан Гулистон давлат университетига (ГДУ) киритиш ваъда турган ҳолда ундираётган бўлган”, - дейилади куч тизими хабарида.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Садиевга нисбатан Ўзб.Р. ЖКнинг 168- ва 211-моддларида кўзда тутилган жиноят белгилари бўйича жиноий иш қўғади. Тергов давом этмоқда. Хусусан, Садиевнинг олий таълим муассасасидаги алоқалари текширилмоқда.

Бундан ташқари, оператив ходимлар ГДУнинг спорт ва жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчиси, қабул комиссияси котиби Комилжон Маматқуловни ҳам қўлга олдилар. Фирибгар абитуриентнинг ота-онасидан Гулистон давлат университетига киритишга ваъда бериб пул ундираётган бўлган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент К.Маматкуловга нисбатан Ўзб. Р. ЖКнинг 168-моддласида кўзда тутилган жиноят белгилари бўйича жиноий иш қўзғади. Тергов давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: