Ўзбек махсус хизматлари Қирғизистон билан чегарада йирик партиядаги афюн моддасини тўхтатиб қолдилар

Дата: 16:56, 16-05-2017.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати оператив ходимлари Фарғона вилояти ҳудудига 7 кг наркотикларнинг ноқоқнуний олиб кирилишига чек қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.

Яқинда Қувасой тумани Арсиф қишлоғида Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи 46 ёшли Фурқат Отажонов қўлга олинди. Унинг ёнидан чиққан целлофан пакетда скотч билан ўралиб, ичида ўзига хос ҳидга эга қорамумга ўхшаш модда қодоқ топилди. Экспертиза қадоқдаги модда оғирлиги 6,8 кг бўлган афюн моддаси эканлигини кўрсатди.

“Сўроқда Отажонов моддани “Жамола” исмли Қирғизистон фуқаросидан сотиб олгани ва аёл наркотикларни вилоятга айланма йўллар орқали олиб кирганини маълум қилди. Қўлга олинган шахс 2 кг афюн учун $5,2 минг тўлаган. Улар наркотикларнинг қолгани учун пулни Отажонов ҳар 1 килограмм оғуни $3 мингдан сотганидан сўнг тўлашига келишганлар”, - деб таъкидланади куч тизими хабарида.

МХХнинг Фарғона вилояти бўйича тергов бошқармаси Отажоновга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли модаси бўйича жиноят иши очди. Тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: