Ўзбек махсус хизматлари милиция ходимини таъмагирлик учун қўлга олдилар

Дата: 12:29, 10-07-2017.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан биргаликда Фарғона шаҳри қўриқлаш бўлими ходимини пора олаётган пайтида ашёвий далил билан биргаликда қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“МХХга Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, ИИБ ходими қариндошини ички ишлар органларига ишга жойлашиш учун хорижий валютада пул ундираётганини сўзлаб берди”, - дейилади куч тизими хабарида. 

Олинган хабар асосида тезкор гуруҳ тузилди. Махсус операция доирасида вилоятнинг Риштон туманида яшовчи Фарғона шаҳри ИИБ “Қўриқлаш” бўлими командири 39 ёшли кичик сержант Муслимжон Мамажонов аризачидан $2,5 минг олаётган пайтида қўлга олинди.

Фарғона вилояти прокуратураси Мамажоновга нисбатан Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича жиноят иши очди, тергов давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: