Ўзбек махсус хизматлари Самарқандда 1,6 кг афюнни олиб қўйдилар
Самарқанд. 27 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон махсус хизматлари Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ўтказган махсус операция доирасида 1,6 кг афюнни ноқонуний айланмадан олиб қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.
“Барчаси наркотиклар тарқатиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ боғиқларидан бири бўлган Шерзод Холовни қўлга олишдан бошланди. УЖГ тўлиқ очилиб, куч тизими ходимлари томонидан зарарсизлантирилди”, - деб таъкидланади МХХ хабарида.
Холов Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Чеп қишлоғида яшовчи 63 ёшли Олимжон Узоқов Тожикистондан Ўзбекистонга наркотиклар тарқатишни назорат қилиши ҳақида кўрсатма берди. О.Узоқов шерикларига наркотикларни республиканинг чегараолди туманларидан бошқа жойларига етказиб беришда доимий кўмак ҳам кўрсатиб келган.
Махсус оператив гуруҳ Узоқовни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказди. Унинг уйи текширилганда ёрдамчи бинолардан бирида 1,6 кг афюн топилди. Ҳозирда оператив ходимлар Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича очилган жиноий иш доирасида зарур тергов тадбирларини ўтказмоқдалар.