Ўзбек махсус хизматлари тожик наркокурьер-рецидивистини қўлга олдилар

Дата: 16:13, 13-10-2016.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг ходимлари чегарада Тожикистонлик йирик наркокурьерни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Жиноятчи тунда Тожикистондан Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳудудига кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар билан ўтиши зарур эди”, - деб таъкидланади куч тизимлари хабарида.

Махсус хизмат ходимлари қурган пистирмага Тожикистон фуқароси, Сўғд вилояти Зафаробод туманида яшовчи 46 ёшли Абдураҳмон Бердиқулов чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уриниш пайтида тушди. Дастлабки текширувдан сўнг маълум бўлишича, қўлга олинган шахс илгари Ўзбекистонда наркотик моддалар контрабандаси учун судланган ва 2014 йилда амнистия актига асосан жазодан озод қилинган.

Текширувда унинг ёнида бўлган спорт сумкасидан 2 кг героин моддаси бўлган 2 ўрам топилди.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246- (Контрабанда) ва 273- (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамизки, яқинда ўзбек куч тизимлари мамлакат ҳудудига йирик наркотиклар партияси билан бирга ўтишга улгурган тожикистонлик яна бир наркокурьерни ушлаган эдилар. Тожикистоннинг Сўғд вилояти Исфара шаҳрида яшовчи 56 ёшли Ҳалил Обидов Қўқонга киришдаги “Водий-7” постида 923 гр. героин билан тўхтатилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: