Ўзбек махсус хизматлари Тожикистондан наркотиклар етказиб бериш каналини ёпдилар

Дата: 12:39, 28-03-2017.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати республика ҳудудида Тожикистондан етказиб берилган афюн ва гашиш тарқатиш билан шуғулланган наркосотувчилар тармоғини фош қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.

Тезкор ходимлар Қўқонда истиқомат қилувчи 43 ёшли Улуғбек Салиевни наркотик моддани сотаётган пайтида қўлга олдилар. Текширув давомида унинг ёнидан 12 грамм қора мумга ўхшаш ўзига хос ҳидга эга бўлган модда топилди.

“Салиевнинг уйи текширилганда яна 100 грамм қора мумга ўхшаш ва кукунсимон модда, шунингдек, марихуана топилди. Экспертиза олиб қўйилган моддалар афюн ва гашишлигини кўрсатди. Унинг турар жойидан жами 95 грамм афюн, 8 грамм гашиш ва 2 грамм марихуана топилди”, – деб таъкидланади хабарда.

Куч тизими маълумотига кўра, Салиев афюнни Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшовчи 32 ёшли Қодир Бердиқуловдан олгани, у товарни шахсан ўзи Қўқонга олиб келганини маълум қилган. Кейинчалик ушбу шахс Қўқонда 880 грамм афюн билан қўлга тушди.

Қ.Бердиқулов сўроқда афюн Бекободда Тожикистондан контрабанда услубида ушбу мамлакат фуқароси бўлган “Акрам” исмли шахс томонидан етказиб берилганини айтиб берди.

Ҳозирги пайтда ушбу факт бўйича жиноят иши очилган, тергов олиб борилмоқда.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: