Ўзбек махсус хизматлари қурол-яроғлар сақланган икки ўрани топишди

Дата: 12:05, 18-11-2016.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон куч тизимлари вакиллари махсус операция ўтказиб, хавфли жиноятчини қўлга олдилар ҳамда қурол-яроғлар сақланган йирик ўрани аниқладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўқонда яшовчи 51 ёшли Бахтиёр Ҳасанов қонунга хилов фаолият билан шуғулланиб, уйида қурол ва ўқ-дорилар сақлаётгани ҳақида хабар олдилар.

“Ҳасановнинг турар жойи текширилганда бу ердан 9 мм калибрли Макаров пистолетининг 240 патрони, 108та 5,6 мм патрон, 16 калибрли 41 ҳарбий патрон, 3 қўлбола милтиқ, 5 махсус пичоқ, 3 жуфт қўлқоп, 1 махсус камар, 4 пластмасса калтак, модем, процессор, 2 флешка, 325 дискета, ДАН ходими жилети, 24 бир марталик кишан ва кўп миқдорда пул топилди”, - деб таъкидланади хабарда.

Бундан ташқари, ўзбек куч тизимлари қурол-яроғлар сақланган яна бир ўра эгасини аниқладилар. Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи 37 ёшли А.Турдиевнинг уйидан  5,6 мм калибрли 541 патрон топилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: