Ўзбек махсус хизматлари валюта эвазига наркотикларга боғлиқ жиноий ишни ёпишни ваъда қилган товламачини қўлга олди
Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати оператив ходимлари жиноий ишни ёпишда ёрдам эвазига йирик миқдорда пул ундирмоқчи бўлган товламачини қўлга олиш бўйича операция ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.
МХХга Қува туманида яшовчи киши мурожаат қилиб, Камолхон Раҳимов исмли шахс ундан тоғасига нисбатан жиноий ишни ёпиш ва уни қамоқдан озод қилиш учун $8 минг ундирмоқчи бўлганини хабар қилган.
Даъвогарнинг сўзларига кўра, Раҳимов Фарғона вилояти вилоят судидаги алоқалари орқали Қува ТИИБ томонидан 273 моддаси 5 қисми бўйича (наркотик моддаларни тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш ва бошқалар) очилган жиноиш ишни ёпишни ваъда қилган.
“Ушбу мурожаат асосида МХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валюта жиноятлари бўлими ходимларидан иборат махсус гуруҳ тузилди. Товламачи Фарғонадаги “Жуманжи” кафесида аризачидан $8 минг олаётган пайтида ашёвий далил билан қўлга олинди”, - деб таъкидланади МХХ хабарида.
Ушбу факт юзасидан Раҳимовга нисбатан 168 (товламачилик) ва 211 (пора бериш) моддалар бўйича жиноя иши очилди. Ҳозирда юқоридаги шахснинг суд органларидаги эҳтимолий алоқалари анилқнмоқда.