Ўзбек махсус хизматлари йирик наркотиклар партиясини олиб қўйдилар

Дата: 13:25, 16-06-2017.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – МХХнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари наркосотувчилардан йирик наркотиклар партиясини олиб қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизимининг расмий хабарига асосланган ҳолда.

Олинган маълумотларга кўра, Ургут туманида яшовчи олдин наркожиноятлар учун  судланган Суюн Мейлибоев Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилган йирик наркотиклар партиясини сотишни режалаштираётган бўлган. Натижада у махсус операция доирасида Тойлоқ тумани ҳудудида афюннинг синов партиясини сотиш пайтида қўлга олинди.

“Терговда қўлга олинган шахс айбларини тан олди ҳамда наркотик моддаларни Ургут туманида яшовчи қариндоши муқаддам судланган Зокир Дўстовдан олганини айтди. Зокир Дўстов ҳам МХХ оперативчилари томонидан қўлга олинди”, - деб таъкидланади куч тизими хабарида.

Шунингдек, Ургут тумани Чеп аҳоли пункти ҳудудидаги яширин жой кўздан кечирилганда бу ердан 3,7 кгдан зиёд афюн моддаси топилди.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши очилди, тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: