Ўзбек мактаби россия нашрлари электрон базасидан текин фойдаланади

Дата: 14:05, 14-04-2014.

Жиззах. 14 апрель. ЎзТАГ – Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Жиззах вилоятидаги Гарарин шаҳаридаги 1-сонли мактабга рус тили, Россия адабиёти ва маданияти бўйича нашрларнинг электрон базасидан текинга фойдаланиш имконини берувчи сертификат топширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). “Базадан мактабдаги интернетга чиқиш имкони бўлган исталган компьютер орқали фойдаланиш мумкин. Ўқувчи ва ўқитувчилар нашрлар, уларнинг баъзи сонлари ва мақолалар бўйича қидирув, мақолаларни босиб чиқариш ёки юклаб олиш, шунингдек, материалдан ўқув мақсадларида фойдаланиш учун ундан нусха кўчириш имкониятига эгалар”, - деб таъкидлашди Россотрудничествода.
Қайд этиш керакки, ушбу мактаб бу ерда РФ Ҳаво-десант қўшинлари қўмондони, Россия қахрамони генерал-полковник Владимир Шаманов ўқиганлиги билан ажралиб туради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: