Ўзбек меҳнат муҳожирлари учун имтиёзли чипталар 1 апрелдан бошлаб сотила бошлайди

Дата: 17:30, 29-03-2018.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Ўзбек меҳнат муҳожирлари учун имтиёзли чипталар 1 апрелдан бошлаб сотила бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматига таянган ҳолда.

“Россия ва Қозоғистонда вақтинчалик меҳнат фаолиятни олиб боришни истайдиган фуқаролар диққатига! Маълумки, 2018 йил 5 мартда Ўзбекистон Президенти «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарорини имзолади. Унга кўра меҳнат мигрантлари учун қатор имтиёзлар белгиланган”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, муҳожирлар учун валюта ҳисоби очиш ва махсус “VISA-migrant” карталари олиш (“Алоқабанк” орқали), плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ орқали) ёки иқтисодий (эконом) класс авиачипталарни (“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК орқали) 20 фоизгача чегирма билан махсус касасалардан олиш, шунингдек темир йўл ва авиачипта харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда беғараз тўловни бир йилда бир марта (“Алокабанк” орқали) олиш учун ўзлари яшаб турган тумандаги Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишлари ва бўлғуси иш жойи, йўл маршрути ва кетиш истагидаги санаси кўрстаилган ҳолда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон маълумотлар базасига рўйхатга олинишлари лозим.

Сурат манбаи: http://darakchi.uz/ru/20087

Янгилик билан ўртоқлашиш: