Ўзбек милицияси Фарғонада ноодатий жинсий ориентацияга эга киши устидан кулган шахслар гуруҳини қўлга олди

Дата: 16:52, 06-10-2017.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Фарғонада кўп эҳтимоли билан ноодатий жинсий ориентацияга эга бўлган ёш йигитни қаттиқ калтаклаган шахслар гуруҳини қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, юқорида қайд этилган жиноятни содир этган беш нафар шахслар аниқланиб, ушландилар. Улардан 5 дона мобиль телефонлар ашёвий далил сифатида олинди”, - дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми, 112-моддаси 1-қисми, 140-моддаси 2-қисми, 164-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ушланган шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 29 сентябр куни ижтимоий тармоқларда бир неча номаълум шахслар ёш йигитни вахшийларча дўппослаётгани ва ҳақорат қилаётгани акс эттирилган видеоролик тарқатилган эди. Улар ўз ишларини йигитнинг ноодатий жинсий ориентацияга эгалиги билан изоҳлаганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: