Ўзбек милицияси навбатдаги наркосотувчини аниқлади

Дата: 15:02, 23-05-2016.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Ўзбек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари навбатдаги тезкор тадбирлар натижасида Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида наркосотувчини қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“1940 йилда туғилган, маҳаллий аҳолига мансуб фуқаронинг уйидаги омборхонасида 1 килограмм 500 граммдан ортиқ миқдордаги “марихуана” гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланди ва далилий ашё сифатида олиб қўйилди”, - дейилади Ўзбекистон ИИВ хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: