Ўзбек милициясига ишга жойлаш учун пул олган фирибгар қўлга олинди

Дата: 16:02, 08-11-2016.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек куч тизимлари фуқароларни ички ишлар органларига ишга жойлашни ваъда қилган фирибгарни йирик миқдорда пул олаётган вақтида қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабарига асосланган ҳолда.  

Қўлга олинган шахс Касби туманида яшовчи 28 ёшли Баҳодир Ҳамроев бўлиб, у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга жойлашиш истагида бўлган фуқаролардан фирибгарлик билан пул ундириш тизимини йўлга қўйган.

“Жиноятчи олдин Қашқадарё вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармасида ҳайдовчи бўлиб ишлаган, шунинг учун унга фуқароларнинг ишончига кириш қийинчилик туғдирмаган ва у фуқароларга маълум миқдордаги пул эвазига ишга жойлаштириш масаласини осон ҳал қилишга ваъда берган. Фуқаро "К.З." товламачи унинг жиянини вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармасига инспекторликка жойлаштириш учун $5 минг сўрагани ҳақида ариза ёзганидан кейин МХХ тезкор ходимлари уни пулни олаётган вақтида қўлга олдилар", - дейилади хабарда.  

Тергов жараёнида Б.Ҳамроев 2013-2016 йиллар давомида 11 нафар фуқародан ички ишлар органларига жойлаштириб қўйиш учун $37,7 ва 10 миллион сўм олгани аниқланди. Аммо у ваъдасини бажармасдан пулларни шахсий эҳтиёжларидга сарфлаб юборган.

Ҳозирги пайтда Баҳодир Ҳамроевга нисбатан жиноят иши қўзғатилган,тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: