Ўзбек миллий авиаташувчиси ички рейсларга онлайн-буюртма бериш ва сотиш хизматини йўлга қўймоқда

Дата: 12:22, 28-12-2015.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2016 йил 5 январдан бошлаб Ўзбекистон ичидаги рейслар учун авиачипталарни онлайн-брон қилиш ва сотиш хизматини ишга туширмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Онлайн-бронлаш жараёни оддий ва тушунарли. Бунинг учун авиакомпания сайтига кириш... ва хизматга бош саҳифадаги “Чиптани сотиб олиш” тугмасини босиб ўтиш зарур. Буюртмани расмийлаштириш учун йўналиш ва санани, хизмат кўрсатиш тоифасини танлаш, тегишли маълумотларни (фамилия, исм-шариф, паспорт маълумотлари, алоқа учун телефон рақами ва электрон почтани) тақдим қилиш керак. Хизматга тўлов SMS-хабар бериш банк хизматига уланган UzCard пластик картаси орқали амалга оширилади”, - дейилади хабарда.

Интернет орқали бронлаш ва тўлов амалга оширилгач, кўрсатилган электрон почта ва мобил телефон рақамига сафар ҳақида тўлиқ маълумотга эга электрон билетнинг йўналиш нусхаси ва UzCard пластик картасидан пул олингани ҳақида SMS-хабар келади, деб таъкидланади хабарда.

Учиш аэропортида парвозга рўйхатдан ўтаётганда электрон авиачиптанинг нусхаси ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни тақдим қилиш кифоя қилади.

Интернет орқали авиачиптага буюртма бериш ва унга ҳақ тўлаш рейсдан камида 3 соатдан олдинроқ амалга оширилиши керак.

Хизматдан 18 ёшдан катта бўлган Ўзбекистон Республики резидентлари фақат ички рейсларда фойдалана оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: