Ўзбек миллий авиаташувчиси Лондонга махсус имтиёзли тариф жорий қилди
Дата: 15:52, 09-01-2017.
Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – 5 январдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Лондон-Тошкент йўналишида махсус имтиёзли тариф жорий қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лондон-Тошкент йўналишида чипта нархи 395 фунт стерлингни ташкил қилади.
“Тариф 2017 йил 28 февралгача амалда бўлади. Ушбу тариф бўйича жойлар сони чекланган”, - дейилади миллий авиаташувчи матбуот хизмати хабарида.


