Ўзбек миллий авиаташувчиси “Пулково”да ташувлар ҳажми бўйича етакчилар орасига кирди
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Январ-февралда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) Санкт-Петербургнинг “Пулково” аэропортида йўловчи ташувлари ҳажми бўйича етакчилар орасига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компания Санкт-Петербургга Ўзбекистон пойтахтидан ҳамда республика вилоятлари аэропортлари: “Фарғона”, “Урганч”, “Самарқанд”, “Термиз”, “Андижон” ва “Бухоро” аэропортларидан ҳам ҳар куни рейсларни амалга оширади.
МАК маълумотига кўра, хорижий авиакомпаниялар орасида ташувлар ҳажми бўйича етакчилар сафига “Lufthansa”, “Белавиа”, “Эмирейтс”, KLM кабилар кирганлар. Ўтган муддатда улар Санкт-Петербургнинг “Пулково” аэропортида жами 149,31 минг йўловчига ёки йўловчилар оқимининг 7,9%га хизмат кўрсатганлар.