Ўзбек миллий авиаташувчиси Тошкентдан Калининград ва Нью-Йоркка рейслар сонини кўпайтирди

Дата: 17:07, 13-05-2015.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкентдан Калининград ва Нью-Йоркка рейслар сонини кўпайтирди, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) авиакомпания хабарига асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, Тошкент-Калининград-Тошкент йўналиши бўйича чоршанба ва якшанба кунлари иккинчи рейс йўлга қўйилган. Ушбу рейслар ёзги мавсумда жадвалга мувофиқ амалга оширилади (2015 йил октябр охиригача).

Шунингдек, 28 майдан бошлаб Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент маршрути бўйлаб яна бир частота жорий этилмоқда. Бу йўналишда HY101/102 рақамли рейслар пайшанба ва якшанба кунлари бежарилади, дейилади авиакомпания хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: