Ўзбек миллий авиаташувчиси Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари ва БААга учишларга реклама тарифларини жорий қилди

Дата: 16:39, 10-12-2015.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) 2016 йилнинг 10 январ-29 феврали орасида Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари ва БААга учишларга реклама тарифларини жорий қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Кўрсатилган муддатда Тошкент – Куала-Лумпур – Тошкент йўналишида 735 еврога, Тошкент – Бангкок – Ташкент йўналишида 770 еврога, Тошкент – Сингапур – Тошкент йўналишида 813 еврога, Тошкент – Шаржа – Тошкент йўналишида 741 еврога, Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишида 786 еврога махсус реклама тарифи бўйича сотиб олиш мумкин.

“Нархлар барча йиғимларни ўз ичига олади. Чипталар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича амалга оширилади”, - дейилади хабарда.

Пасайтирилган нархдаги чипталар сотувга чиққан. Тарифлар бир ой амал қилади, жойлар сони чекланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: