Ўзбек миллий совғаларини Visa карталари орқали сотиб олиш мумкин бўлади

Дата: 12:10, 23-03-2015.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Хорижий харидорлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар, миллий совғаларни Visa халқаро валюта карталари орқали сотиб олиш мумкин бўлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистондаги банкларнинг биридаги манбага асосланган ҳолда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Visa карталари орқали ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (ТИФМБ) воситачилигида амалга оширилади. Бунинг учун тадбиркорлар ТИФМБ билан тегишли шартнома имзолашлари зарур бўлади. Шундан кейин банк тадбиркорга у ўз сайтида (интернет-магазинида) жойлаштириши лозим бўлган плагин (махсус web-сайтга йўлланма) беради. Сотилган товар ва хизматлардан тушган валюта тушумлари тадбиркорларнинг ТИФМБдаги махсус транзит ҳисоб-рақамларига жойлаштирилиб, кейинчалик уларнинг асосий ҳисоб рақамларига ўтказилиб берилади.

Сотилган моллар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг бўлинмаларидан бири томонидан етказиб берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: