Ўзбек мобиль алоқа оператори ўз хизматлари учун Жанубий Кореяда ҳақ тўлашни йўлга қўйди

Дата: 15:41, 21-11-2017.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Beeline мобиль алоқа оператори ўз хизматлари учун Жанубий Кореяда ҳақ тўлашни йўлга қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Энди абонентларнинг Жанубий Кореядаги яқин ва қариндошлари Beeline Uzbekistan абонентларининг балансини комиссиясиз тез, қулай ва ишончли тарзда тўлдиришлари мумкин.

Компания маълумотига кўра, бунинг учун Kmall ёки Mango мобил иловаларидан бирини юклаб олиш етарли. Тўлов Жанубий Кореянинг миллий пластик карталари ёрдамида амалга оширилади. Иловаларни Android ва iOS ОТ фойдаланувчилари юклаб олишлари мумкин.

Иловаларни компания сайтидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, Beeline бренди Ўзбекистон республикаси ҳудудида МЧЖ Unitel‘нинг савдо белгиси ҳисобланади. Компания 1996 йилда ташкил этилган. 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб “Unitel” МЧЖ “Beeline” савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. 2016 йил натижалари бўйича компания абонентларининг сони 9,5 млн. кишини ташкил қилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: