Ўзбек мобиль операторларига солинадиган солиқ энди уларнинг рентабеллигига боғлиқ бўлади
Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Эндиликда Ўзбекистонда мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи ташкилотларнинг даромад солиғи уларнинг рентабеллигига боғлиқ бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат солиқ қўмитасидан (ДСҚ) маълум қилишларича, ушбу янги тартиб Ўзбекистон Президентининг “2016 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПП-2455 қарорига мувофиқ жорий этилмоқда.
Молия вазирлиги томонидан ДСҚ билан биргаликда мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи ташкилотларнинг даромад солиғи ставкасини уларнинг рентабеллигига боғлиқ қўллаш қоидалари лойиҳаси жорий этилган.
Лойиҳада рентабеллик фойданинг реализация қилингани маҳсулот қийматидан солиқ тўлангунга қадар нисбати деб белгиланган.
Янги тартиблар фақат рентабеллиги 20% юқори бўлган компанияларга таалуқли бўлади. Белгиланган рентабеллик даражасидан юқори бўлган фойданинг бир қисми 50% ставка бўйича солиқка тортилади. 20% миқдоридаги фойдадан эса 2016 йилдаги белгиланган умум ставка 7,5% миқдорида солиқка олинади.
Қайд этиш зарурки, юридик шахсларнинг рентабеллик даражаси 20% бўлганда тўлайдиган солиқ ставкаси ялпи реализация ҳажмида экспорт улушидан келиб чиқиб ўзгармайди.