Ўзбек модельерлари Бокудаги Мода ҳафталигида ўз коллекцияларини намойиш қилдилар

Дата: 16:59, 30-11-2016.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек дизайнерлари Гўзал Асадхўжаева (“Guzal”), Озода Исҳоқова (“Ozoda Showroom”) ва Гулчеҳра Юнусова (“GiGu”) Бокудаги Мода ҳафталигида ўз коллекцияларини намойиш қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Барча коллекциялар анъанавий услубда бахмал, адрас, атлас, ипак ва қоракул каби миллий матолардан фойдаланилган ҳолда бажарилган.

 “Ўзбекистон вакиллари мамлакатда fashion саноатнинг ривожи ва истиқболларига доир тақдимот билан чиқдилар. Шунингдек, улар Бокудаги Мода ҳафталигида намойиш қилинган ўз коллекциялари ҳақида гапириб бердилар. Тадбир якунида Baku Fashion Wee, Arab Fashion Week, Fashion Forward Dubai, Odessa Fashion Week, Fashion network, Nargis, Venera model and cast management ширкатлари билан шартномалар имзоландилар”, - деб таъкидлашди “Ўзбекенгилсаноат”да.

Музокараларда Озарбайжон дизайнерларининг Sharq Liboslari дизайн маркази томонидан ўтказиладиган иккинчи “Мода и Дизайн 2017” фестивалида иштирокига доир келишув имзоланди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: