Ўзбек молиячилари бюджетни ғазначилик ижросида бажаришига ўргатилади
Тошкент. 29 сентября. ЎзТАГ – Ўзбекистон бюджет ташкилотларининг молиячилари бюджетни ғазначилик ижросида бажаришига ўргатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тегишли бир кунлик ўқув курслари Молия вазирлиги қошидаги ўқув маркази мутахассислари томонидан мамлакатнинг ҳар бир тумани ва шаҳрида ўтказилмоқда.
Хусусан, тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан навбатдаги ўқув семинарлари жорий йилнинг 11 августидан 23 августига қадар Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ўтказилди. Унда жами 1255 та бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб ходимлари ўз малакаларини оширдилар.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, семинарда бюджет ташкилотларида белгиланган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг сифатли ижросини таъминлаш ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб ходимларини Давлат бюджетининг ғазна ижроси шароитида ишлашга тайёрлаш борасида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, ўқув семинари якунида бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб ходимларини қизиқтираётган саволлар ва муаммоли масалалар алоҳида ёзиб олиниб, уларга жавоб тайёрлаш учун саволлар базаси шакллантирилди.
Тасдиқланган чора-тадбирлар режасига кўра кейинги семинарлар сентябр ойида Фарғона, Наманган вилоятларида ўтказилади.