Ўзбек муҳожирлари Россиядан ватанларига деярли $4 млрд юбордилар
Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – 2017 йилда ўзбек меҳнат муҳожирлари Россиядан ватанларига деярли $3,9 млрд юбордилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РФ Марказий банки маълумотларига таянган ҳолда.
Таъкидланишича, бу Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонлик барча муҳожирлар пул ўтказмаларининг деярли ярмидир ($8,6 млрддан зиёд).
Бундан ташқари, бу 2016 йилдаги муқобил кўрсаткичдан 42% кўпдир.
Тожикистонликлар уйларига $2,54 млрд, ёки бир йил олдингидан 31% кўп пул юборганлар. Ўз навбатида, қирғизистонликлар $2,21 млрд ёхуд 2016 йилнинг муқобил давридагидан 27% зиёд пул жўнатганлар.
Сурат манбаи: Getty Images