Ўзбек мутахассислари қишлоқ хўжалик машинасозлиги соҳасида ишланмага патент олдилар

Дата: 20:10, 25-03-2016.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ўзбек мутахассислари қишлоқ хўжалик машинасозлиги соҳасида янги ишланмага патент олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлигидан хабар қилишларича, Тошкент давлат техника университети қошидаги Тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази ходимлари пахта териш аппаратини яратдилар. Мазкур аппарат қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланаган.

“Янги ишланманинг вазифаси пахта териш аппаратининг ва умуман пахта териш машинасининг иш самарадорлигини, меҳнат унумдорлиги ва ишончлилигини оширишдан иборат”, - деб таъкидлашди агентликда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: