Ўзбек мутахассислари коллаген асосида гемостатик пленка ишлаб чиқдилар
Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази олимлариколлаген асосидаги гемостатик плёнкани ихтиро қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, мазкур плёнка фармацевтика ва тиббиёт соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Ишланманинг гемостатик фаоллиги юқори бўлиб, ярани битириш хусусиятига эга.
Бундан ташқари, ушбу гемостатик плёнка бошқа муқобилларига қараганда анча арзондир.